Ўтган асрда шўро империяси бир неча бор қатлиом уюштиргани маълум. Биргина 1938 йилнинг 4 октябрида Қодирий, Чўлпон, Фитрат сингари ўзбекнинг юзлаб асл зиёлилари қатл этилган эди.
Тошкентдаги Қатағон қурбонлари хотираси музейида ўша машъум давр ҳақида ҳикоя қилувчи айрим махфий ҳужжат, фотосурат ва манбалар жамланган.
Музей экспонатлари орасида “Черный воронок” машинаси, шоир Ботунинг салласи ва этиги, Чўлпоннинг дутори, Мунавварқори Абдурашидхоновнинг кўзойнаги… бор.