Турк олими ва беларус ёзувчиси Нобель олди, ўзбеклар қачон олади?

Нобель мукофотини тамсил қилган медаль

Кимё бўйича 2015 йилги Нобель мукофоти швециялик Томас Линдал, АҚШ фуқароси Пол Модрич ва асли туркиялик АҚШ фуқароси Азиз Санжарга берилди. Адабиëт бўйича Нобель мукофоти эса беларуслик 67 яшар Светлана Алексиевичга насиб қилди. Бундан олдин Туркиялик ëзувчи Ўрхон Помуқ ҳам Нобелга сазовор бўлган эди. Турклар иккинчи¸ беларуслар биринчи Нобелни олди¸ ўзбеклар қачон олади? Бу савол жавобини Озодликнинг Қурултой эшиттиришида изладик.

Кимё бўйича 2015 йилги Нобель мукофоти совриндори¸ келиб чиқиши туркиялик АҚШ фуқароси Азиз Санжар Twitter саҳифаси орқали турк ëшларига хитоб қилди:

“Бу мукофотни ўлкам Туркия ëшларига бағишлайман. Қиссадан ҳисса шудир: Бир нарсага ишонсангиз дунëда бажарилмайдиган ҳеч бир иш, ошиб ўтилмайдиган ҳеч бир довон йўқ!”

Айни пайтда Ўзбекистон заминида етишган минглаб мутахассислар мана 25 йилдирки бирин-кетин Ўзбекистонни тарк қилиб, чет элларда тирикчилик қилишга мажбур бўлмоқда.

Ўзбекистон ҳисобидан дунëнинг обрўли олийгоҳларида ўқиган ëшлар қайтиб келмасдан ўша ëқларда ерлашиб қолиб кетмоқдалар.

Аммо Ўзбекистонда етишган олимларни жаҳоннинг илмий марказларида ҳам учратиш мумкин.

Тошкентлик ген олимаси Нодира Йўлдошева Лондонда Британия илм фанига ҳисса қўшмоқда.

Фарғоналик рассом Максуд Фатхуллин Москвада халқаро санъат академиясини бошқармоқда.

Ўз юртида кино ололмаган ўзбек киночиси Рустам Ҳамдамов Россия шарафи учун фильм суратга олиб, халқаро фестивалларда қатнашади.

“Бугун ўқиш ўрнига пахта тераëтган элимизнинг қобилиятли фарзандлари эрта бир кун Нобель олишига ишониш қийин”, дейишди Қурултой қатнашчилари.

Браузерингиз HTML5 ни қўллаб- қувватламайди

Турк олими ва беларус ёзувчиси Нобель олди¸ ўзбеклар қачон олади?