Қашқадарëда икки аëл WhatsAppда халифаликни тарғиб қилганлик учун қамалди

Жиноят ишлари бўйича Қашқадарë вилоят суди Шаҳло Қудратова ва Нилуфар Абдуллаевани ижтимоий тармоқлар орқали халифалик қуришни тарғиб қилганликда айбдор деб топди. Беш ва етти йилга озодликдан маҳрум қилинган аëллар¸ маҳкамада айтилишича¸ Ўзбекистонда фаолияти тақиқланган Ҳизб-ут-Таҳрир ташкилоти аъзолари бўлган.

Жиноят ишлари бўйича Қашқадарë вилоят суди Шаҳло Қудратова ва Нилуфар Абдуллаевани ижтимоий тармоқлар орқали халифалик қуришни тарғиб қилганликда айбдор деб топди. Беш ва етти йилга озодликдан маҳрум қилинган аëллар¸ маҳкамада айтилишича¸ Ўзбекистонда фаолияти тақиқланган Ҳизб-ут-Таҳрир ташкилоти аъзолари бўлган.

Шаҳло Қудратова ва Нилуфар Абдуллаева Қашқадарë вилоят суди томонидан Ўзбекистондаги давлат тузумини ағдариб¸ ўрнига халифалик қуриш ғояларини тарғиб қилиб келганликда айбдор деб топилди.

Республика Бош прокуратурасининг матбуотга билдиришича¸ бу икки аëл иши диний-экстремистик ғоялар тарғиботининг Интернет¸ хусусан¸ WhatsApp ва Одноклассники каби ижтимоий тармоқларда кучайиб кетганига мисол бўла олади.

“Биргина октябрь ойида икки вилоятда ижтимоий тармоқлар орқали диний экстремизм ғояларини тарғиб қилиш фактлари аниқланди.

Биринчи ҳолатда¸ қашқадарëлик икки аëл WhatsApp мобил юкламаси орқали қонуний ҳукуматни ағдаришга чақирган. Бу пропаганда гуруҳи ташкилотчиси Шаҳло Қудратова 7 йилга¸ унинг шериги Нилуфар Абдуллаева эса¸ 5 йилга озодликдан маҳрум қилинди.

Иккинчи ҳолатда Фарғона вилоятидаги икки ўқитувчи ИШИД ғояларини тарғиб қилувчи материалларни тарқатиш ва ўз мобил телефонларида шундай мазмундаги материалларни сақлаш айби билан ҳибсга олинди. Тергов жараëнида бу аëлларнинг ўз гуруҳига янги аъзоларни ëллашга муваффақ бўла олмагани аниқланди”¸ деган Ўзбекистон Бош прокуратурасининг шахси очиқланмаган расмийси Интерфакс агентлигига.

Ўзбекистон мустақил ҳуқуқ ҳимоячилари ташаббус гуруҳи раҳбари Суръат Икромов¸ Ҳизб-ут-Таҳрир гуруҳига аъзоликда айбланаëтганлар устидан маҳкамалар 90-йиллардан бери тўхтамагани¸ аммо кейинги пайтларда бундай судлар ҳақида ахборот олиш қийинлашганини айтади:

- Ҳизб-ут-Таҳрир устидан судлар тўхтамаган¸ кўп жойларда бу сир тутилаяпти¸ ëпиқ ҳолда суд қилишаяпти. Ўзбекистон қамоқхоналаридаги маҳбусларнинг кўпчилигини айнан ҳизбчиликда айбланганлар ташкил этади. Уларнинг ҳаммаси халифат қуриш ғояларини тарғиб қилишда айбланган. Кейинги бир-икки ой ичида қамоқдаги ҳизбчиларга нисбатан режимнинг ҳам қаттиқ кучайгани ҳақида маълумотлар кўп¸ дейди ҳуқуқ фаоли.

Суръат Икромов таъкидича¸ Исломий давлат террор гуруҳининг Сурия ва Ироқда халифат қурилганини эълон қилгани ер юзида исломий халифалик қуришни ўз олий мақсади деб белгилаган Ҳизб-ут-Таҳрир партияси фаолиятини ҳам жонлантиргани Ўзбекистон ҳуқуқ тизимларини хавотирга солиб қўйган.

Халифат тарғиботининг¸ хусусан¸ 10 миллиондан ортиқ ўзбекистонлик кундалик тарзда фойдаланадиган ижтимоий тармоқларга кўчгани¸ Ҳизб-ут-Таҳрирнинг қамоқхона ичкарисидаги етакчилари ва уларнинг очиқда юрган яқинлари устидан назоратни кучайтиришга асос бўлмоқда¸ дейди ҳуқуқ фаоли.

Маҳкама ва ҳуқуқ тизимлари томонидан Ҳизб-ут-Таҳрирга алоқадорликда айбланганларнинг¸ айни пайтда¸ Интернет орқали ИШИД сафига одам ëллашда ҳам айбланаëтгани кузатилмоқда.

Ҳизб-ут-Таҳрир гуруҳи фаолиятидан яхши хабардор Озодлик манбаси¸ ўз шахси сир тутилиши шарти билан¸ ўзбек ҳукуматининг барча исломий гуруҳларни бир-бирига қориштириш усулини чалғитиш тактикаси деб баҳолади ва ҳизбчиларнинг ИШИДга қарши эканини таъкидлади:

- Ҳизб-ут-Таҳрир амирлари ИШИДнинг қилаëтган иши жиҳод эмас¸ қитол деб эълон қилишди. Сурия ва Ироқда мусулмон мусулмонни қирғин қилмоқда¸ мусулмонлар катта сиëсий ўйинда қурбон қилинмоқда. Шунинг учун¸ Ҳизб-ут-таҳрир ўзбекистонлик мусулмонларни ИШИДга боришдан қайтаришга ҳаракат қилмоқда.

Ҳукуматнинг кейинги ойларда ҳизбчиларга нисбатан тазйиқни яна кучайтиришига сабаб шуки¸ ҳизбнинг катта олимлари ва сиëсатчилари қамоқхонада ўтирибди. Ҳукуматни уларга ташқаридан кирадиган маълумот эмас¸ аксинча¸ улардан ташқарига чиқадиган таҳлиллар қўрқитади. Бу одамлар ташқарида сирли фаолият олиб бораëтганларни руҳлантириш¸ уларга йўналиш беришга қодир ва шундан қўрқишади¸ дейди Ўзбекистонда фаолияти тақиқланган Ҳизб-ут-Таҳрир ташкилоти фаолиятидан яхши хабардор Озодлик манбаси.