Ўзбекистонлик Шамсиддин Воҳидов 14 ёшли ўсмирлар ўртасида шахмат бўйича жаҳон чемпиони бўлди.
Аnons.uz нашрининг ёзишича, Грецияда ўтган юниорлар ўртасидаги шахмат бўйича жаҳон чемпионатида 11 ўйин ўтказган Шамсиддин Воҳидов 7 партияда ғолиб бўлган, 4 партияни эса дўранг натижа билан якунлаган. Чемпионат натижаларига кўра, ўзбекистонлик ўсмир 14 ёшлилар ўртасида жаҳон чемпиони, деб эълон қилинди.
Грециянинг Порто-Каррасе шаҳрида 5 ноябрь куни якунланган шахмат бўйича жаҳон чемпионатида дунёнинг 80 давлатидан келган 187 нафар ёш шахматчи иштирок этди.