2 минг танга ўлчамидаги сохта пулларни ясаш ва муомалага киритиш билан шуғулланган 1 қозоғистонлик ва 2 нафар ўзбекистонлик беш йилданга озодликдан маҳрум этилдилар. Бу ҳақда Tengrinews.kz сайти Давлат даромадлари бўйича Олмаота вилоят департаменти бошлиғининг ўринбосари Даулет Ақилбеков сўзларига таянган ҳолда хабар тарқатди.
Судланганларнинг шахсий мулки мусодара қилингани ва улар жазони умумий тартибдаги колонияда ўташи айтилмоқда.
Тергов хулосасига кўра, 21 ёшли қозоғистонлик ҳамда ёшлари 21 ва 23 да бўлган икки ўзбекистонлик уч ой мобайнида яширин цехда сохта пул тайёрлаш билан шуғулланганлар ва бу пулларни Олмаота шаҳри ва вилоятида муомалага киритганлар.
Шу йил ёзида 450 минг танга миқдорида сохта пул билан қўлга тушган бу одамлар суд томонидан Қозоғистон Жиноят кодексининг “Сохта пул ёки қимматбаҳо тайёрлаганлик, сақлаганлик, ташиганлик ёки муомала киритганлик” моддаси бўйича айбдор деб топилганлар.