Ўзбек ва тожик дипломатлари 23 йилда илк бор сиёсий маслаҳатлашув ўтказди. Жорий йилнинг сентябрида Тожикистон раҳбарининг Тошкентга сафари кутилаяпти. Душанбе ва Тошкент ўртасида муносабатлар илиқлашиб, муз тоғлари эримоқдами¸ деган савол жавобини Қурултой дастурида изладик.
Браузерингиз HTML5 ни қўллаб- қувватламайди
Собиқ Иттифоқ тарқагач Ўзбекистон ва Тожикистон ўртасидаги муносабатлар мураккаб кечаётган эди. Икки мамлакат ўртасида 1992 йил ўзаро ҳаво парвозлар бекор қилинган бўлса, 2001 йил аввал Ўзбекистон, сўнг Тожикистон ўзаро виза тартибини киритди.
Ўзбекистон Тожикистондаги Роғун ГЭСи қурилишига қарши. Ўзбекистон нуқтаи-назарича, Тожикистон ва Қирғизистонда ГЭСларнинг қурилиши оқибатида трансчегаравий дарёлар сувлари бир мамлакатнинг назорати остига ўтиб қолади ва минтақа экологиясига жуда катта зарар етказилади.