Тожикистон расмийларига кўра, 1000 нафаргача тожикистонлик Сурия ва Ироқдаги “Исломий давлат” экстремист гуруҳи сафларига қўшилган. Бу расмийлар шу пайтгача билдирган рақамдан кўра икки баробарга кўпроқдир.
Ички ишлар вазири Рамазон Раҳимзоданинг 25 январь кунги матбуот анжуманида билдиришича, шу пайтгача 61 нафар Тожикистон фуқароси Сурия ва Ироқдан қайтган. 148 нафар тожикистонлик жангларда ҳалок бўлгани маълум.
Бундан аввал Тожикистон Президенти Имомали Раҳмон “Исломий давлат” гуруҳига қўшилганлар орасида 21 нафар университет талабаси борлигини баён қилган эди. Раҳмоннинг Тожикистон ичкариси ва ташқарисидаги масжидлар одамларни экстремист гуруҳлар сафаларига ёллашда роль ўйнайди, дея таъкидлади.
Ички ишлар вазирининг маълум қилишича, ўтган йили “Исломий давлат” гуруҳига қўшилган собиқ полковник Гулмурод Ҳалимов ўшандан бери икки марта жиддий жароҳатланган. “Исломий давлат” ҳозирда Ҳалимовга ойига 100 АҚШ доллари миқдорида нафақа тўламоқда, дея иддао қилди тожик расмийси.
Вазир Раҳимзоданинг айтишича, Тожикистон расмийлари Ҳалимовни қўлга олиш ҳаракатларини давом эттирмоқда.