"Левада-Центр" ўтказган сўнгги ижтимоий сўровда қатнашганларнинг 59 фоизи¸ айрим ҳокимият арбобларининг системадан ташқаридаги мухолифатни “халқ душмани” деб аташини қабул қилмасликларини билдирган.
Бундай қарашни қўлловчилар 15 фоизни¸ мухолифат фаолларига қарши кураш ҳақдаги чақириқларни қўлловчилар эса¸ 4 фозини ташкил қилган.
Ижтимоий сўров маркази таъкидича¸ сўралганларнинг 53 фоизи Рамзан Қодировнинг мухолифат шаънига билдирган ҳақоратларидан бехабарлигини билдирган¸ фақат 14 фоизигина бу баëнотлар биалн яхши танишлигини айтагн.
Чеченистон президенти Рамзан Қодировнинг 12 январь куни системадан ташқаридаги мухолифатчиларни “қўпорувчилик” ҳаракатлари учун сотқин сифатида маҳкамага тортиш кераклиги ҳақидаги баëноти мухолифатнинг кескин норозилигига сабаб бўлди.