26 январдан бошлаб Ўзбекистондаги давлатга қарашли аксар теллеканаллар бири олиб¸ бири қўйиб¸ боласи Сурияга жиҳодга кетган ота-оналарнинг “ватан хоин”ларини катта қилгани учун жамоатчилик томонидан судланаëтгани ҳақидаги кўрсатувни намойиш қилмоқда. Бу амалиëтни Ўзбекистон қонунларини очиқчасига бузиш деб баҳолаëтган ҳуқуқ фаоллари ҳақоратлангалар фуқаролик судига мурожаат қилиш керак¸ деган фикрда.
26 январдан бошлаб Ўзбекистон телеканаллари намойиш қилаëтган "Қиëматга қолган қарз" деб номланган махсус кўрсатувда¸ уни бевосита томоша қилганларнинг ҳикоя қилишича¸ Андижон¸ Бухоро ва Сурхондарë каби вилоятлардан Сурияга жиҳодга кетган йигитларнинг ота-оналарини маҳалла йиғинида жамоатчилик суд қилгани намойиш этилади.
“Муқаддас заминимизда асрлар бўйи намунали оилавий муносабатлар илдиз отган¸ ўз фарзандлари келажаги ҳақида қайғурмаганлар кечирилмаган.Афсусларким¸ ота-оналик бурчини унутган айримлар ўз фарзандларини ватан хоинлари қилиб катта қилаëтганидан хабари ҳам йўққа ўхшайди”¸ дейилади мазкур кўрсатувда.
Шундан сўнг экранда маҳалла фаоллари йиғинида бошини ердан кўтара олмай¸ йиғлаб ўтирган ота-оналар ва уларни ҳақоратлаб¸нафрат ëғдираëтганлар чиқишлари кўрсатилади.
Кўрсатувни томоша қилган журналист Абдураҳмон Ташанов¸ мажлисда гапирганлар аҳволини “жазавага тушиш” деб баҳолайди:
- Гўëки бу ерда давлатнинг аралашуви йўқ¸ маҳалланинг ўзи қилаяпти¸ деган таассурот қолдиришмоқчи. Аслида махсус хизматларнинг жоҳил оломонга йўл кўрсатиб тургани аниқ. Маҳалла раислари васвасага тушиб ëтибди¸ айниқса¸ бухоролик ота-онани кўриб юрагим эзилиб кетди¸ маҳалла раиси уларни урмоқчи бўлиб¸ “мен бунақа одамлар билан яшашдан ор қиламан”¸ деб жазавага тушиб нафрат сочди. Буларнинг болалари устидан ҳали суд бўлмаган¸ бирор нарсада айбланмаган¸ ҳукм йўқ¸ уларнинг ота-онасиниям қўшиб¸ халқ душманига чиқараяпти булар. Разведка хизматларининг оператив съëмкалари кўрсатилган¸ фалончи Сурияда жиҳодда¸ дейилган¸ қолган томошани маҳаллақўмлар¸ сўралганидан ҳам ортиқ қилиб¸ ўйнаб бераяпти¸ дейди журналист.
Тошкентлик ҳуқуқ фаоли Суръат Икромов¸ Ўзбекистон мустақиллигидан бери Ҳизбут-Таҳрир¸ ваҳобийлик каби турли диний оқимларга қарши кураш бораëтганига қарамай¸ боласи ИШИДга кетган ота-оналарга қилинаëтган каби бундай босим ҳозирга қадар кўрилмаганини айтади:
- Бу ҳуқуқий жиҳатдан мутлақ нотўғри нарса. Ота-онанинг айби нима? Боласининг урушга кетиб¸ у ерда ўлиб кетишини қайси ота-она истайди? Буларнинг кўпи болам Россияда ишлаб юрибди¸ деб ишониб юрган. Агар жиҳодга кетганлар вояга етмаган бўлса¸ ота-она қайсидир шаклда жавобгар бўлиши мумкин. Лекин вояга етган одам мустақил саналади¸ унинг жинояти учун ота-онани жазолаш мутлақ қонунсиз ҳаракат. Ушбу кўрсатувда шарманда қилинган ота-оналар¸ ўзларини ҳақорат қилганларни фуқаролик судига беришга ҳақли¸ дейди Суръат Икромов.
Бу кўрсатувни томоша қилган жиззахлик маҳалла фаоли Очил Мирзаев ўз маҳалласида жиҳодга кетганлар бўлмаса ҳам кунора ота-оналар ва ëшларни ҳушëрликка даъват қилувчи йиғинлар бўлаëтганини айтади:
- Бизнинг маҳаллада¸ газ¸ свет бўлмаса ҳам¸ ҳар кун шунақанги мажлис бор. Мен ўзим кўча оқсоқолиман¸ бу масалада жуда қаттиққўлман. Сурия томонларга кетиш оқибатлари ҳақида биз аввалдан кучли агитация қилиб¸ халқни нотўғри йўлларга кирмаслик¸ жиноят қилмасликка тарғиб этиб юрибмиз¸ дейди маҳалла фаоли.
Озодлик билан микрофонсиз суҳбатда андижонлик маҳалла раисларидан бири ҳам¸ ўз ҳудудида ҳар кун шу масалада йиғин борлиги¸ хусусан¸ ўзи маҳалла нозири билан уйма-уй юриб¸ фарзандлари хорижга ишлаш-ўқиш учун кетганларни огоҳлантириб юрганини айтади.
Бундай огоҳлантирувларга қарамай¸ ўзбекистонликларнингИШИД каби жиҳодчи гуруҳлар сафига қўшилаëтгани учун айбдорлик¸ кўрсатувдан аëн бўлаëтгани каби¸ ота-она зиммасига юклатилмоқда.
Боласига экстремистик гуруҳга қўшилганлик айби қўйилганидан сўнг маҳалла-кўйда сазойи қилиниб¸ ишдан ҳайдалган шаҳрисабзлик ўқитувчи аëл 14 январь куни ўзини осиб қўйди.
Воқеадан хабардорларнинг Озодликка айтишича¸ аëлнинг “ўғли қамалганидан кейин лицей директори уни чақиртириб, ўғлинг экстремист, деб ҳақоратлаган ва ишдан бўшатиб юборган¸ қизини ҳам институтдан ҳайдашган. Ўзини доим органларга чақиртириб сўроқ қилишган. Охири ўзини осган. Бу ҳақда хат ҳам ёзиб қолдирган”.
Турли тахминларга кўра¸ ҳозирда Сурия ва Ироқдаги турли жиҳодчи гуруҳлар сафида 500 дан 3000 минг нафарга қадар ўзбекистонлик бор. Улар аксарининг Россияда турли ижтимоий тармоқлар воситасида жиҳодчиликка ëллангани айтилади.