“Ўзбекнаво” эстрада бирлашмаси ўзбекистонлик хонанда Тамилани (асли исми Рахматова Эсмиральда Нажмиддиновна) Telegram ижтимоий тармоғида тарқалган "беҳаё видеолари" сабаб лицензиядан маҳрум қилди.
Бирлашма сайтида билдирилишича, Эсмеральда Рахматова (Тамила) лицензия битимида назарда тутилган талаб ва шартларни мунтазам равишда бузилганлиги сабабли, ушбу хонанда номига берилган лицензиянинг амал қилиш муддати 2016 йил 1 февралдан тугатилади.
Тамиланинг ўзидан бу борада муносабат олибю бўлмади. 28 январь куни ижтимоий тармоқда тарқалган видеода номаълум эркак ўзбек хонандаси Тамила экани иддао қилинаётган аёлдан юлдуз бўлгунига қадар у ким бўлгани ҳақида сўрайди. Аёл эса шартта ўрнидан туради-да, иштонини ечиб, камерага орқасини тўнқайтириб қаратади. Яна бир видеода Тамила экани тахмин этилаётган яланғоч аёл катта йўл ўртасида тўнқайиб, орқасини кўрсатади.
Тамила Sayyod.com сайтига биринчи видеороликдаги аёл ўзи эканлиги, лекин иккинчи видеодаги аёл у эмаслигини айтди. Тамила бундан аввал ҳам лицензиядан махрум этилган.
2015 йил ноябрь ойида эса хонанда қайтадан лицензияни қўлга киритиб, Ўзбекистон ва хорижда концерт-томоша йўналиши бўйича фаолиятини олиб бориш ҳуқуқига эга бўлган эди.