"Президент трассасида" автоҳалокат: икки одам ўлди, тўрт одам оғир аҳволда

Тошкент

11 февраль оқшомида Тошкентда юз берган автомобиль ҳалокатида икки одам ўлди ва тўрт киши оғир аҳволда шифохонага ётқизилди.

Бу ҳақда "Новый Век" мустақи ахборот портали Тошкент шаҳар Йўл ҳаракати хавсизлиги бошқармаси ходимига таяниб хабар берди.

Милиция ходимининг айтишича, ҳалокат халқ орасида "Президент трассаси" номи билан машҳур шоҳ йўлда рўй берган.

"Новый Век" портали хабарига кўра, ёш ҳайдовчи "Шевролет Ласетти" автомобили блан чорраҳада турган бир неча автомобилга катта суратда бориб урилган.

Ҳодиса юзасидан жиноий иш очилди, деб ёзади ахборот портали.