Бразилиянинг Рио-де-Жанейро шаҳрида 20-21 февраль кунлари таэквандо бўйича ўтган Олимпиада олди тестр турнирида ўзбекистонлик Александр Шокин 87 килодан юқори вазн тоифасида олтин медални қўлга киритди.
Мазкур тест турнирида жорий йилда Бразилияда ўтадиган Олимпиадада иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритган дунёнинг энг кучли 8 таэквандочиси ва мезбон сифатида бразилиялик спортчилар иштирок этган. Дмитрий Шокин уларнинг барчасини мағлуб этишга муваффақ бўлди.
Дмитрий Шокин 2015 йилда Россиянинг Челябинск шаҳрида ўтказилган таэквандо бўйича жаҳон чемпионатида Жаҳон чемпиони унвонини қўлга киритган эди. Шокин Ўзбекистон тарихида таэквандо бўйича Жаҳон чемпионлигини қўлга киритган биринчи ўзбек спортчиси бўлди.