Москвада тўрт яшар қизчани ўлдирганликда гумонланиб ҳибсга олинган самарқандлик Гулчеҳра Бобоқулованинг катта ўғли Раҳматиллога 15 суткалик маъмурий жазо берилди.
РИА Новости нашрининг ҳуқуқ-тартибот идораларига таяниб ёзишича, Раҳматиллога Суриядаги жангарилар сафига қўшилиш таклифи билан даъват қилингани аниқланган ва тарбиявий, профилактик мақсадларни кўзлаб унга 15 сутка берилган.
Раҳматилло 29 февраль куни Самарқандда ҳибсга олиниб, онасининг қотиллигига бўйича тергов қилинган.
Тергов натижасида Раҳматиллонинг онаси қилган жиноятга алоқаси йўқлиги аниқланган.
РИА Новости ёзишича, Раҳматилло Москвадан ўтган йилнинг охирида Самарқандга қайтиб келган ва шундан сўнг онаси билан алоқа узилган.
29 февраль куни Москванинг "Октябрьское поле" метро бекати яқинида боланинг кесилган бошини кўтариб¸“Оллоҳу акбар” деб қичқириб юрган аëл қўлга олинди.
Бу аëлнинг 35 яшар Ўзбекистон фуқароси Гулчеҳра Бобоқулова¸ ўлдирилган боланинг эса¸ у энагалик қилиб келган 4 яшар касал қизалоқ экани аниқланди.
Бобоқулова дастлабки судда қизчани оллоҳнинг буйруғи билан ўлдиргани ҳақида гапирди.
Россия матбуотига кўра¸ тергов давомида руҳан касал экани айтилаëтган аëлнинг Суриядаги ИШИД террор гуруҳига алоқаси бор-йўқлиги ҳам ўрганилмоқда.