Фарғона маҳкамаси фуқаро Анвар Раимовни собиқ хотини ва қайнонасини болта билан чопиб ўлдирганликда айбдор деб топди.
Вилоят сайтида берилган маълумотга кўра, Анвар Раимов хотини билан ажрашгач, ёлғиз ўғли учун алимент тўламаслик мақсадида ушбу қотилликка қўл урган.
Қотиллик содир этилган пайтда Раимов хотинидан 6 миллион сўм алимент пули қарздор бўлган.
Маҳкама давомида аниқланишича, Раимов алимент тўламаслик учун собиқ хотинининг уйига болта кўтариб борган ва икки кишини ўлдириб, яна икки кишига жароҳат етказган.