Бош вазир Шавкат Мирзиëев 2 март куни имзолаган янги қарорга кўра¸ Ўзбекистон давлат бошқаруви ва ҳокимият тизимида ишловчиларнинг ахлоқи тўғрисидаги Намунавий қоидалар ишлаб чиқилди. Қатор қоидаларни ўз ичига олган бу қарорда давлат хизматчиларига “яқинлари манфаатини ҳимоя қилиш ëки бевосита тижорий фаолият билан шуғулланиш” тақиқланади.
Озодликнинг Қурултой эшиттириши қатнашчилари дунë тажрибасидан мисоллар келтириб “Мулозимлар нафсини тийдириш механизми” тавсиявий қарор билан эмас балки¸ ижроси таъминланган қонун билан амалга ошириш мумкин деган хулосага келишди.
Мирзиëев тасдиқлаган “Намунавий ахлоқ қоидаларига” мувофиқ¸ давлат бошқаруви ва ижроия ҳокимияти хизматчиларининг пора олиши тақиқланди – бу тизим хизматчилари ўзига у ëки бу шаклда совға-салом таклиф қилган жисмоний ëки юридик шахслар ҳақида дарҳол ҳуқуқ тизимларига хабар бериши лозим.
Худди шунингдек¸ у ëки бу ходим¸ ўз ҳамкасблари ва бошлиқларининг хизмат ваколатини суистеъмол қилаëтгани¸ қариндош-уруғчилик¸ маҳаллийчиликка йўл қўяëтгани¸ яқинлари манфаатини ҳимоя қилиш ëки бевосита тижорий фаолият билан шуғулланаëтгани¸ хусусан, пора олаëтгани ҳақида тегишли жойларга маълумот бериши лозим.
Қарорда бундай чақимчиликнинг сир қолиши ва информаторнинг тазйиқдан ҳимояланиши алоҳида айтилади.
Браузерингиз HTML5 ни қўллаб- қувватламайди