Пензадаги автоҳалокатда 11 ўзбекистонлик жароҳатланди

Россиянинг Пенза вилоятида юз берган автоҳалокат натижасида Ўзбекистоннинг 11 фуқароси жароҳатланди.

Пенза Ўт ўчириш ва қутқариш марказининг 22 март куни хабар беришича, Пенза-Тамбов йўлида кетаётган микроавтобусда ўзбекистонлик 18 нафар меҳнат муҳожири бўлган. Загоскино қишлоғида микроавтобус DAF юк машинаси билан тўқнашиб кетган. Бунинг оқибатида жароҳатланган 11 ўзбекистонликдан 10 нафари каксалхонага ётқизилган.

Сўнгги хабарларга қараганда, жароҳатланганларнинг аҳволи яхшиланган ва уларнинг ҳаётига хавф мавжуд эмас..