Левада-марказ ўтказган сўров натижаларига кўра, россияликлар асосан, нархларнинг ошиши, қашшоқлик ва ишсизликдан қўрқишмоқда. Сўровда қатнашганларнинг 77 фоизи худди шу қўрқувда яшаяпти.
Сўров натижаларига кўра, россияликларни иқтисодий бўҳрон, рублнинг қадрсизланиши ва даромадларнинг адолатсиз тақсимланиши ҳам ташвишга солаяпти.
Россияликларни қийнаётган муаммолар рейтингининг ўнталигига яна коррупция, терактлар хавфи, тиббий хизмат, экология ва маош –пенсияларнинг кечиктириши каби муаммолар кирган.
Украина шарқидаги урушдан эса сўровда қатнашганларнинг фақат 14 фоизигина хавотир билдирган.
Ўтган йили ўтказилган сўров пайти 28 фоиз россиялик Украинадаги вазиятдан хавотир билдирган эди.
Инсон ҳуқуқлари чекланиши ва шахс озодлиги билан боғлиқ муаммолар фақат уч фоиз россияликни ўйлантираяпти.