Ўзбекистондан қочиб кетган порахўр-солиқчи Бошқирдистонда ушланди

Бошқирдистоннинг Уфимск туманида порахўрликда айбланиб, халқаро қидирувга берилган ўзбекистонлик солиқ инспекцияси ходими 36 яшар Қаҳрамон Турсунов қўлга олинди.

Турсунов Ўзбекистонда 2012 йилда солиқ инспекциясида ишлаган пайти хизмат ваколатини суиистеъмол қилиш ва пора олиш жиноятини содир этгани айтилаяпти.

Маълум бўлишича, ўша пайтда ишчиларига ойлик бермаган ва солиқ тўлашдан бўйин товлаган тижорат фирмасини текшириш вазифаси Турсуновга топширилган. Турсунов эса ишни ёпти-ёпти қилиш эвазига фирма эгасидан савдо дўконларидан бирини хотини номига расмийлаштиришни талаб қилган.

Бу ҳолат орган ходимларига маълум бўлгач, Турсунов Россияга қочиб кетган.