Ўзбекистонлик эркак Россия пойтахтида, “Москва-сити” бизнес маркази минорасидан қулаб, ҳалок бўлгани тўғрисида Россия Федерацияси Тергов қўмитасининг Москва шаҳар бош бошқармасига таяниб, ca.news сайти хабар қилди.
Тергов қўмитасига кўра, меҳнат муҳожири ўз жонига қасд қилган бўлиши мумкин.
Воқеа юзасидан терговолди суриштируви олиб борилаётгани хабар қилинди.
Ҳалок бўлган ўзбекистонликнинг 1994 йилда туғилгани, у “Москва-сити” бизнес маркази қурилишида пайвандчи бўлиб ишлагани айтилди. Марҳумнинг шахсига оид бошқа маълумотлар хабар қилинмади.