Қирғиз мухолифатчилари Қубаничбек Қадиров ва Бектур Асановнинг ҳибс муддати 12 июлгача чўздирилди. Бу ҳақдаги қарорни 7 май куни Бишкекнинг Биринчи май туман суди қабул қилган. Бу ҳақда Озодликнинг қирғиз хизматига мухолифатчиларнинг адвокати Данияр Маманов маълум қилди.
Қадиров ва Асанов Миллий хавфсизлик давлат қўмитасининг Бишкекдаги тергов изоляторида тутиб турилибди. Улар 2016 йил март ойи охирида ҳокимиятни куч билан эгаллаб олишга уринишда гумонланиб қўлга олингандилар.
Мухолифатчиларга Қирғизистон Жиноят кодексининг 2 моддаси бўйича айблов билдирилган.