BahsOnline: Ёшларга битирув кечалари ўтказишга рухсат бериш керакми?

Тошкент мактабларидан бирида 2014 йилда бўлиб ўтган "Сўнгги қўнғироқ" тадбири

BahsOnlineда умумтаълим мактабларини битираëтган ёшларнинг битирув кечалари ўтказилишига тақиқ қўйилгани мунозара қилинди. Баҳсга ҳар пайшанба Тошкент вақти билан соат 19.05 дан OzodlikOnline, OzodSkype, OzodOvoz Скайп манзиллари ҳамда IMO, WhatsApp, VIBER рақамларимизга қўнғироқ қилиб¸ қўшилишингиз мумкин.

Ўзбекистонда бир неча йилдан буён мактабни тугатган ўқувчиларга битирув кечаларини ўтказиш ман қилинган.

Бу йил ҳам Ўзбекистон Халқ таълими вазирлиги ўқувчиларга битирув кечалари ўтказишни, имтиҳонларга пул йиғишни, директор ҳамда ўқитувчиларни қимматбаҳо совғалар тақдим қилишни тақиқлади.

Браузерингиз HTML5 ни қўллаб- қувватламайди

BahsOnline: Ёшларга битирув кечалари ўтказишга рухсат бериш керакми?

Ёшлар ҳаётларида бир марта бўладиган мактаб билан хайрлашув тадбирини, боғларда, ресторан ёки кафеларда нишонлашни орзу қилади.

Халқ таълими вазирлиги эса бу тадбир кундуз куни мактабда, фақат мактаб формасида, ҳеч қандай зиёфатсиз ташкил қилинишини талаб қилмоқда.

Вазирлик бу тақиқнинг сабабини битирув кечаларида турли хил кўнгилсизликлар ва нохуш ҳодисаларнинг олдини олиш билан изоҳлайди.

Айни пайтда, битирувчилар ҳукумат уларнинг эркинлигига дахл қилаётганидан шикоят қиладилар. Ёшлар фикрича, тўққиз йил бирга ўқиган синфдошлар ва уларга таълим берган устозлар билан хайрлашув оқшомларини ташкил қилишнинг ҳеч қандай ёмон томони йўқ.

Хўш, сизнингча, ҳукумат ёшларнинг битирув кечаларини ўтказишга қўйилган тақиқини бекор қилиши керакми ёки йўқ?

Агар сиз ҳам баҳсга қўшилмоқчи бўлсангиз ҳар пайшанба куни Тошкент вақти билан соат 19.05дан кейин OzodlikOnline, OzodSkype, OzodOvoz Скайп манзилларига боғланинг.

Сиз шунингдек жонли эшиттиришга:

IMO: +420 724 971 539

WhatsApp: + 420 724 971 539, + 420 602 612 713

VIBER: + 420 602 612 713 билан боғланишингиз мумкин.

Саволларингизни, шарҳ сифатида қолдиришингиз, шунингдек, sadriddin61@gmail.com электрон почта манзилига ҳам юборишингиз мумкин.