Тожикистонда тақиқланган исломий партия раҳбарлари қамоққа ҳукм қилинди

Қамалганлар яқинлари.

Душанба шаҳар маҳкамаси бугун фаолияти тақиқланган Ислом уйғониш партияси раҳбарлари Саидумар Ҳусайний ва Муҳаммад Ҳайитни умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилди.

Партиянинг яна 11 аъзосига 14 йилдан 28 йилгача қамоқ жазоси берилди.

Ислом уйғониш партияси адвокати ва маҳкамага тортилган ягона аëл Зурафо Раҳмоний эса¸ икки йилга озодликдан маҳрум қилинди.

Партия раҳбар ва фаоллари собиқ Мудофаа вазири Абдуҳалим Назарзода билан тил бириктириб¸ давлат тўнтариши қилишни режалаганликда айбланди.

Полиция участкасига ҳужум қилиб¸ 26 одам ҳаëтига зомин бўлгани айтилган Назарзода ҳукумат қўшинлари ўтказган ҳарбий амалиëт пайтида ўлдирилган эди.

Тожикистон Ислом уйғониш партиясининг муҳожиратдаги етакчиси Муҳиддин Кабирий ҳукумат қўйган айбларнинг барчасини инкор қилмоқда.