Жанубий Кореяда ҳозирги кунда ўзбекистонлик меҳнат муҳожирларининг сони 16 минг 800дан ошган.
Бу ҳақда Ўзбекистоннинг меҳнат муҳожирлиги бўйича агентлиги бошлиғи Улуғбек Назаров Тошкентда кеча ўтказилган матбуот анжуманида маълум қилди.
Жаноб Назаровга кўра, Жанубий Кореяда ишлашни хоҳловчи ўзбекистонликлар сони йил сайин ошиб бормоқда.
2015 йилда саккиз мингга яқин ўзбекистонликнинг агентликка бу борада топширган аризаси кўриб чиқилган. Жанубий Кореядаги 1469 ширкат шулардан 6344 нафарини ишга жалб этган.
Айни пайтда кузатувчилар Жанубий Кореаяга ишлагани кетган ўзбекистонликлар сони ҳукумат расмийси келтираётган рақамдан уч баравар кўп эканини айтишади.
Уларга кўра, Жанубий Кореяга ҳукумат йўналиши бўйича кетган кўплаб ўзбекистонликлар шартнома муддати тугаганидан кейин ҳам ноқонуний қолиб, ишламоқда.