Ўзбекистонда президент Ислом Каримовнинг “Озодлик ҳавосидан тўйиб нафас олган халқ ўз йўлидан ҳеч қачон қайтмайди” ва “Ҳаёт синовларида тобланган Қашқадарё эли ҳар қандай юксак маррани эгаллашга қодир” номли китоблари чоп этилди.
Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги хабарига кўра, рисолалар “Ўзбекистон” нашриёт-матбаа ижодий уйи томонидан нашр этилган.
Китоблар Каримовнинг шу йил 30 июнь – 1 июль кунлари Сурхондарё ва Қашқадарё вилоятлари фаоллари, хотин-қизлар, ёшлар ва кенг жамоатчилик вакиллари билан ўтказган суҳбатлари асосига қурилган.
“Ҳажман кичик, лекин мазмунан чуқур бу китобларни “Озодлик ҳавосидан тўйиб нафас олган халқ ўз йўлидан ҳеч қачон қайтмайди” деган ҳаётий ҳақиқат бош ғоя сифатида бирлаштириб туради”, дейилади uza.uz хабарида.