WBA Руслан Чагаевни чемпионлик унвонидан маҳрум этди

Ўзбекистонлик боксчи Руслан Чагаев Жаҳон боксчилар уюшмаси қарори билан чемпионлик унвонидан маҳрум қилинди.

Уюшманинг бундай қарор чиқаришига Чагаевнинг пуэрторикалик боксчи Фрес Окендо билан жанг ўтказишдан бош тортгани сабаб бўлган.

Ўзбекистонлик боксчининг промоутери Тимур Дугазаев Жаҳон боксчилар уюшмасидан бу ҳақда хат келганини тасдиқлади.

- Русланни соғлиги билан боғлиқ муаммо бор. WBA унинг кўпдан бери жанг ўтказмагани сабаб чемпионлик титулидан маҳрум этилгани ҳақда бизга хат жўнатди, - деди Дугазаев.

Май ойида австралиялик Лукас Браун тест намуналарида тақиқланган кленбутерол моддаси борлиги аниқланди ва у чемпионлик камаридан маҳрум этилиб, унинг камари Чагаевга қайтариб берилганди.