1 сентябрда нишонланадиган Мустақиллик куни арафасида Тошкентда қуриб қолган арчаларни бўямоқдалар.
Кумушранг товланадиган бўёқ билан қопланган арчалар суратини тошкентлик Фарида Шарифуллина олиб, ижтимоий тармоқлардаги ўз саҳифасида эълон қилди. Муаллифга кўра, сурат пойтахтдаги “Камолот” стадионида олинган ва бундай арчалар ўйингоҳда ўнлабдир.
Ўзбекистонда аҳолини жазирама иссиқдан ҳимоя қилиб келган чинорлар ва серсалқин бошқа дарахтлар бир неча йилдан бери кесилиб, улар ўрнига арча экилмоқда.
Игна баргли дарахтлар маҳаллий иқлимга тўғри келмаслиги, салқини йўқлиги, ўзида чанг тўплаб ўта хунук кўриниш касб этиши, сувсизликдан қуриб қолишига қарамай корхона, ташкилот, муассалаларни арча экишга мажбурлаш давом этмоқда.
Қуриб, қовжираб қолган буталарни вақти-вақти билан бўяб турадилар.
Арча бўяганларнинг айтишича, битта бутани бўяшга 6 баллон аэрозол бўёқ кетади.