Рио 2016: Ўзбекистонлик спортчилар бугун дастлабки мусобоқаларда қатнашади

Бразилиянинг Рио де-Жанейро шаҳрида очилган Ёзги Олимпиада ўйинлари доирасида бугун ўзбекистонлик спортчилар бокс, дзюдо, стол тенниси, академик эшкак эшиш, сузиш ва спорт гимнастикаси бўйича беллашувларда қатнашади.

Ўзбекистонлик боксчи Хуршид Тожибоев бугун қатарлик рақиби Эрескер Хоқонга қарши жанг ўтказади.

Дзюдо бўйича Диёрбек Ўрозбоев австралиялик Жошуа Катс билан беллашади.

Ўзбекистонлик стол теннисчи Зохид Кенжаев чехиялик Любомир Жангарик билан куч синашади.

Шунингдек, Шоҳбоз Холмирзаев академик эшкак эшиш бўйича, Раъно Аминова ва Владислав Мустафинлар сузиш бўйича мусобоқаларда қатнашади.

Ўзбекистон Рио Ёзги Олимпидасида 70 нафар спортчиси билан иштирок этмоқда.

Ўзбекистон президенти Ислом Каримов Риода олтин медал олган ўз мамлакати спортчисига 200 минг АҚШ долларилик пул мукофоти ваъда қилган.