27 августда ўтадиган палов байрамини онконематологик касалликлардан азият чекаётган болалар ва катталарга ёрдам бериб келаётган AdVita хайрия жамғармаси уюштираётгани хабар қилинди. Тадбирдан тушадиган маблағлар беморларга ёрдам бериш учун сарфланажаги айтилди.
Россия шаҳарларида палов фестиваллари ўтказиш анъанага айланиб бормоқда. Масалан, шундай тадбирлардан бири ўтган йилнинг 6 июнида Москванинг Дорогомилово бозорида ўтказилганди. “Палов культи”, деб номланган фестивалда Россияда ишлаётган ўзбек ошпазлари ошхўрлар билан ош тайёрлаш сирларини ўртоқлашган, паловнинг хилма-хил турларини пишириб, тадбирга йиғилган меҳмонларга тортиқ қилган эди.