Ўтунбаева Бишкек марказий майдонини намойишкорона тарк этди

Браузерингиз HTML5 ни қўллаб- қувватламайди

Қирғизистон президенти Алмазбек Атамбаев 31 август куни эрталаб ҳарбий парад олдидан нутқ сўзлаётган пайтда мамлакатнинг собиқ президенти Роза Ўтунбаева Бишкек бош майдонини намойишкорона тарзда тарк этди. Кузатувчилар ва 2010 йилдан 2011 йилгача мамлакатни бошқарган Муваққат ҳукумат аъзолари “Атамбаев ўз нутқи билан Қирғизистонни халқаро даражада шарманда қилиб, янги сиёсий жанжални бошлади”, деб ҳисобламоқдалар.