Ўзбекистонда марҳум президент Ислом Каримовни хотирлаш маросимлари бўлиб ўтди.
Тошкентдаги мобил мухбирларимизнинг билдиришича, бугун пойтахт ҳокимияти томонидан Ислом Каримов хотирасига ош берилди. Ошга маҳалла оқсоқоллари, корхона ва ташкилотлар раҳбарлари таклиф қилинган.
Бундан ташқари Тошкентдаги “Фаровон”, “Яккасарой”, “Чароғон”, “Наврўз”, “Саёҳат” ресторанларида, Самарқанддаги “Мўъжиза” ресторанларида ҳам аҳолига ош тортилди. Ресторанларда уюштирилаётган хотира тадбирларида истаган одам иштирок этиши мумкин.
Президент Ислом Каримов 3 сентябрь куни Самарқандда тупроққа берилган эди. Президент вафоти муносабати билан Ўзбекистонда уч кунлик мотам эълон қилинди.