75 га кирган пенсионер Каримов қабри устида Қуръон ўқиш учун Самарқандга велосипедда жўнаб кетди

Ҳусан бобо ўзи яшайдиган Наманган вилояти, Чортоқ тумани, Короскон қишлоғидан йўлга чиқди.

Бугун (5 сентябрь) эрта тонгда Президент Каримов қабри устида Қуръон тиловат қилиш учун 75 га кирган пенсионер Ҳусан Ҳожибоев (лақаби "Ҳусан Чайка") Наманган вилояти Чортоқ туманидан Самарқандга велосипедда йўл олди.

Ҳусан бобо 110 км йўлни босиб ўтди ва Қамчиқ довонига яқинлашиб, Ғурумсаройда тунамоқда.

Ҳусан бобо марҳум президент Каримовни "ошнам", "дўстим" деб таърифлар экан, "дўсти" ётган жой - Самарқандгача 521 км йўлни 4-5 кун велосипедда юриши керак. Давомини ўзидан эшитинг:

Браузерингиз HTML5 ни қўллаб- қувватламайди

Наманганлик Хусан "Чайка" лақабли пенсионер марҳум президент Каримов қабрига бориш учунСамаркандга велосипедда йул олди

Ҳусан бобо Намангандан Самарқандгача босиб ўтиши керак бўлган 521 км йўл ҳаритаси

Ҳусан бобо Намангандан Самарқандгача велосипедда 5 кун юради