Ўзбекистон сотиб олган энг қиммат учоқнинг биринчи парвози Олмаотага бўлади

Boeing 787 Dreamliner учоғи тақдимот турнеси доирасида 2012 йилда Тошкент аэропортига ҳам қўнган эди.

“Ўзбекистон ҳаво йўллари” сотиб олган Boeing-787-Dreamliner учоғи 9 сентябрь куни биринчи марта Олмаотага парвоз қилади.

Ўзбекистонга Dreamliner Boeing ширкатидан иккита Boeing-787-Dreamliner учоғи сотиб олиниши юзасидан шартнома имзолаган эди. Бу учоқлардан биринчиси Ўзбекистонга 31 август куни етиб келган. Иккинчи учоқ эса йил оҳиригача етказиб берилиши айтилмоқда.

Boeing 787 Dreamliner дунёдаги энг йирик самолётлардан бири ҳисобланади. Ҳар бири камида 220 миллион доллар турадиган иккита учоққа “Ўзбекистон ҳаво йўллари” 2008 йилда буюртма берган.