Ўзбекистон Қирғизистон билан баҳсли бўлиб турган Унгартепа ҳукдудига киритган милиция десантини якшанба куни олиб чиқиб кетди.
Қирғизистон Чегара хизматининг билдиришича, бу ҳақда Ўзбекистон томони 18 сентябрда ўтган сўзлашув пайтида расман маълум қилган.
Ўзбекистон Унгартепага 22 август куни иккита вертолетда милиция десантини киритган эди. Сўнгги маълумотларга қараганда, Унгартепага 20 милиционер жойлаштирилган. Бунинг ортидан Ўзбекистон ва Қирғизистон муносабатларида кескинлик пайдо бўлган, ҳамда Бишкек 3 сентябрдан бошлаб Ўзбекистон билан чегараларини ёпиб қўйган эди. Натижада Ўзбекистоннниг Қирғизистондаги Сўх ҳамда Шоҳимардон экславлари қамал ҳолатига тушган.
Қирғизистон баҳсли деб ҳисоблайдиган Унгартепадан ўзбек милиционерларини олиб чиқиб кетишни талаб қилиб келаётганди.
Ўзбекистон эса мазкур ҳудуд Наманган вилояти Чортоқ туманига қарашли эканини маълум қилган.