Жорий йил 14 сентябридан 20 сентябригача Ўзбекистон ва Қирғизистон чегарачилари ўзбек-қирғиз чегарасидаги 23 та ҳудудда текширув ўтказди.
Ўзбекистон Ташқи ишлари вазирлиги хабарига кўра, текширувлар икки давлат мутахасисларининг ҳамкорлигида ўтказилган.
Хабарда текширувлар тафсилотлари очиқланмаган.
Тошкент икки давлат ўртасида баҳсли экани айтилиб келинадиган Унгартепа ҳудудига 22 августда милиция десантини киритгани ортидан Ўзбекистон ва Қирғизистон муносабатларида кескинлик пайдо бўлган эди.
3 сентябрда Қирғизистон чегарани беркитиб қўйди ва Ўзбекистон Унгартепага киритган 20 нафар милиционерни баҳсли ҳудуддан олиб чиқиб кетганининг эртаси куни -19 сентябрда чегара очилди.