Тошкент шаҳрининг Мирзо Улуғбек туманига янги ҳоким тайинланди

Тошкент шаҳар ҳокимлиги

Пойтахт ҳокимлиги сайтида берилган хабарга кўра, туман ҳокими лавозимига Шерзод Кудбиев тайинланди.

1981 йили Фарғона вилоятида туғилган Кудбиев Шерзод Давлятович 2012-2015 йилларда Шерзод Кудбиев Республика аҳоли бандлиги, меҳнатни муҳофаза қилиш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш илмий марказига директорлик қилган. Мирзо Улуғбек тумани ҳокими этиб тайинлангунига қадар, Кудбиев Вазирлар Маҳкамасида департамент мудири ўринбосари лавозимида ишлаб келаётганди.

18 сентябрда Ўзбекистон президенти вазифасини бажарувчи Шавкат Мирзиёев иштирокидаги йиғилишда Мирзо Улуғбек тумани ҳокими Шомансур Аҳмедов лавозимидан озод этилган эди.