Озодликнинг янги "PaxtaGram" лойиҳасида пахта мавсумига оид келаётган мактубларни тақдим этамиз. Пахтага оид хабарлар фото ва видеоларни Telegram орқали +420724971539 рақамига ёки @ozodnews манзилига юборинг. WhatsApp орқали + 420 724 740 755 Email: ozodlikmail@gmail.com PaxtaGram га Telegram орқали ёзинг ва Instagram да томоша қилинг :)
Озодлик эшитувчиларидан бири пахта теримига аҳолини жалб этиш учун қўлланаётган яна бир усул ҳақида Telegram орқали ёзди:
Озодликга келиб тушган маълумотга қараганда, пахта терим-йиғимига алимент тўловчичилари мажбурий равишда ҳайдалмоқда. Айтилишича, суд ижрочилари алимент тўловчиларни “прокуратурадан буюруқ тушган” деб пахта теришга мажбурламоқда.
Ёш болали оналарни фарзандлари учун бериладиган нафақа пулини қирқиш таҳдиди билан пахтага жалб қилиш Ўзбекистоннинг бошқа ҳудудларида ҳам кузатилмоқда. Бу ҳақда жорий йил пахта манзарасини ёритаётган PaxtaGram саҳифаси орқали қатор хабарлар берилмоқда.