27 сентябрь куни Тошкент ахборот технологиялари университети ректори Ўткир Ҳамдамов вазифасидан озод қилинди. Жорий йил февраль ойида ректорликка тайинланган Ҳамдамов истеъфога чиқарилиб¸ ўрнига бир пайтлар айни олийгоҳда проректор бўлиб ишлаган Тўлқин Тешабоев тайинланган.
ТАТУ ахборот технологиялари бўйича кадрлар тайëрлашга ихтисослашган Ўзбекистондаги асосий ўқув муассасаси ҳисобланади.
Унинг Фарғона¸ Урганч, Қарши, Самарқанд ва Нукусда филиаллари мавжуд.
ТАТУ ректорининг алмаштирилиши муваққат президент Шавкат Мирзиëев илк фармони билан Абдулла Ориповни Ўзбекистон Республикаси бош вазирининг ёшлар сиёсати, маориф, маданият ва спорт ишлари бўйича ўринбосари¸ Рустам Қосимовни эса¸ Олий ва ўрта таълим вазири лавозимига тайинлаганидан ўн кунча ўтиб юзага чиқди.