Ўзбекистон Касаба уюшмалари федерацияси бу йилги пахта йиғим-терим мавсумида болалар ва катталар меҳнатидан мажбурий фойдаланиш ҳолатларига оид фактларни маълум қилиш учун махсус ишонч телефонлари ташкил қилди.
“Мамлакатимизнинг ҳар бир фуқароси пахта теримида ихтиëрий равишда қатнашишга ҳақли. Агар сизнинг ҳақларингиз бузилаëтган бўлса¸ 1092 рақамли ишонч телефонига қўнғироқ қилинг”¸ дейилади федерация расмий хабарида.
Халқаро экспертлар “Жаҳон банки” сўрови билан Ўзбекистондаги болалар ва катталар мажбурий меҳнатига оид вазиятни кузатишни бошлаши муносабати билан ўтган йил сентябрида ҳам Ўзбекистон Касаба уюшмалари федерацияси аҳолини катталар ва болаларнинг мажбурий меҳнатидан фойдаланмаслик, фойдаланилган тақдирда бунга кўрилажак жазодан огоҳлантирган эди.
Аҳоли орасида тарқатилган бундай варақаларда ҳам ишонч телефонлари рақамлари берилган эди.
Умумий сармояси бир триллион долларга етувчи халқаро ширкатлар болалар меҳнати воситасида терилаëтгани танқид қилинган ўзбек пахтасини бойкот қилиши ортидан¸ Ўзбекистон ҳукумати 2013 йили мамлакат қонунчилигига ўзгартиш киритган ва 2015 йили БМТ қошидаги Халқаро меҳнат ташкилоти мутахассисларининг пахта мавсумини бевосита кузатишига рухсат берган эди.