Кариб бассейнидаги давлатларда юз берган “Мэтью” довули пайтида ҳалок бўлганлар сони 110 кишидан ошиб кетди.
Reuters агентлигининг пайшанба куни билдиришича, ҳалок бўлганларнинг юздан ортиқроғи Гаити ватандошидир. Кўпчилик довул оқибатида дарахтларнинг қўпорилиши, сув тошқинлари ва биноларнингг вайрон бўлиши ортидан ҳалок бўлган.
Гаити ва Багама оролларида қутурган довул ҳозир АҚШнинг шимолий соҳилбўйи ҳудудларига қараб кетмоқда. АҚШнинг Флорида, Жоржия, Жанубий ва Шимолий Каролина штатларида фавқулодда ҳолат эълон қилинди. Шимолий соҳилбўйи ҳудудидан икки миллиондан ортиқ одам эвакуация қилинди.
АҚШдаги Довулларни ўрганиш марказига кўра, “Мэтью” Атлантикада 2007 йилдан бери юз берган довулларнинг энг кучлисидир.