Қирғизистон ҳукумати Ўзбекистон делегациясини таклиф қилиш юзасидан тадбирлар режасини ишлаб чиқмоқда. Бу ҳақда Қирғизистон ҳукумати маълум қилди.
Хабарда айтилишича, Ўзбекистон делегациясининг ташрифи октябрь ойининг охири, ноябрь ойи бошларига режалаштирилаяпти.
Октябрь ойи бошларида Ўзбекистон ташаббуси билан ҳукумат амалдорлари, фан, маданият, спорт арбобларидан иборат 130 кишидан иборат Қирғизистон делегацияси Андижонга ташриф қилган эди.
Бу ерда Ўзбекистон ва Қирғизистон ўртасида ҳамкорликни ривожлантириш бўйича меморандумга қўл қўйилган. Шундан сўнг бир неча йиллардан бери ёпиқ қолаётган Ўзбекистон-Қирғизистон чегараси қисман очилиб, бу ердан ўтиш тартиби енгиллаштирилган эди.