The Guide to Sleeping in Airports сайти эълон қилган дунёнинг энг ёмон ва энг яхши аэропортлари рўйхатида Тошкент халқаро аэропорти йўловчиларга хизмат кўрсатиш даражаси паст аэропортлар бешлигига киритилди.
Бу соҳада ўтказилган тадқиқот давомида 26 мингдан зиёд саёҳатчилар фикри ўрганилган.
Респондентлар аэропортларга бир неча критерий: қулайлик, тозалик, мижозларга хизмат кўрсатиш сифатига қараб баҳо берган.
Энг ёмон аэропортлар рўйхатида биринчи ўринни Нигериядаги Port Harcourt International Airport эгаллаган.
Хизмат кўрсатиш сифати пастлиги бўйича иккинчи ўринда Саудия Арабистонидаги King Abdulaziz International Airport аэропорти.
Учинчи ўринда — Непалдаги ягона халқаро аэропорт (Kathmandu Tribhuvan International Airport).
Тошкент Халқаро аэропорти тўртинчи ўринни эгаллаган.
Энг ёмон аэропортлар бешлигини эса Каракасдаги Caracas Simón Bolívar International Airport халқаро аэропорти якунлайди.
Сингапур (Changi International Airport), Сеул, Жанубий Корея (Incheon International Airport), Токио, Япония (Haneda International Airport), Тайван (Taoyuan International Airport) ҳамда Гонгконг (Hong Kong International Airport) аэропортлари эса энг яхши аэропортлар бешлиги сифатида эътироф этилган.