Самарқандда трамвай линиясини ётқизиш ишлари бошланди.
ЎзАнинг хабар беришича, трамвайнинг биринчи йўналиши Самарқанд темир йўлини Сартепа мавзеси билан боғлайди. Шунингдек, трамвай линиялари Беруний, Буюк Ипак йўли, Амир Темур, Туркистон кўчаларида ҳам барпо этилади.
Хабарда айтилишича, Самарқанд трамвайи учта йўналишда ҳаракат қилади. Биринчи йўналишнинг узунлиги 8 километрни ташқил қилади.
Самарқандда трамвай линиясини ишга тушириш 2017 йилнинг Наврўзига белгиланди.
Самарқандда трамвай линияси ишга туширилиши зарурати ҳақида муваққат президент Шавкат Мирзиёев 5 август куни мазкур шаҳарга қилган ташрифи пайтида айтган эди.
Жорий йилнинг май ойида Тошкентда трамвай ҳаракати тўхтатилиб, трамвай йўллари бузилган эди. Бунга мазкур транспорт воситасининг самарасизлиги сабаб бўлгани айтилган.