Бугунги кунда Қўшма Штатларда ўзбекистонлик 530 талаба таҳсил олмоқда. Бу ҳақда АҚШ Халқаро таълим институтининг 2016 йил учун эълон қилинган ҳисоботида билдирилди.
Маълум бўлишича, ўзбекистонлик талабаларнинг 50 фоизи баклавриатда, 35 фоизи магистратурада ўқийди. 10 фоиз талаба қўшимча амалий тайёргарликдан ўтмоқда, 5 фоизи эса турли таълим дастурлари иштирокчилари ҳисобланади.
Ҳисоботда таъкидланишича, АҚШда 1 миллион 44 минг хорижлик талаба таълим олмоқда. Бу эса АҚШдаги жами талабалар сонининг 5 фоизини ташкил қилади.
АҚШда ўқиётган хорижлик талабалар сони бўйича хитойликлар биринчи ўринда турибди. Қўшма Штатларда 328,5 минг хитойлик талабла бор. Хиндистондан келган талабалар сони эса деярли 166 минг кишини ташкил қилади.