Бугун Туркия президенти Режаб Тоййип Эрдўғон Ўзбекистонга расмий ташрифи доирасида асосий учрашувларни ўтказди.
Эрдўғон 17 ноябрь куни Ўзбекистонга келган эди. Эрдўғон ташрифи билан боғлиқ асосий тадбирлар Самарқандда ўтказилиши режалаштирилмоқда.
Самарқанд халқаро аэропортида олий мартабали меҳмонни Ўзбекистон Бош вазири ўринбосари Адҳам Икромов кутиб олди.
ЎзАнинг билдиришича, Туркия президенти Ислом Каримов қабрини зиёрат қилади.
"Ўзбекистон муваққат президенти Шавкат Мирзиёев ва Эрдўғон учрашувидаЎзбекистон – Туркия ҳамкорлигининг бугунги ҳолати ва уни янада ривожлантириш истиқболлари муҳокама қилинади, томонларни қизиқтирган долзарб минтақавий ва халқаро масалалар юзасидан фикр алмашилади", деб билдирди ЎзА.