Хюман Райтс Уотч, Инсон ҳуқуқлари учун халқаро шериклик, Норвегия Хелсинки қўмитаси ва Марказий Осиёда инсон ҳуқуқлари ассоциацияси 28 ноябрь куни Ўзбекистон ҳукуматини ака-ука Ибодовларнинг қамоқхонада қийноқларга солиниши ҳолатини тергов қилишга чақирди.
Баёнотда таъкидланишича,Миллий хавфсизлик хизмати ходимлари томонидан аёвсиз қийноқларга солиниш ортидан Илҳом Ибодов қамоқхонада 13 сентябрда вафот этган. Бу ҳақда Раҳим Ибодов судда берган кўрсатмаларида айтган.
25 июл куни Ибодовларни ҳимоя қилаётган "Ўт юраклар клуби" инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ташкилоти бухоролик Илҳом ва Раҳим Ибодовларнинг қийноққа солингани юзасидан БМТ нинг инсон ҳуқуқлари қўмитасига шикоят топширган эди.
48 ёшли Раҳим ва 43 ёшли Илҳом Ибодов 2015 йилнинг 16 августида маъмурий жиноятларда гумон қилиниб МХХ томонидан ҳибсга олинганди.