Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитасининг қўшма қарори билан 2017 йилнинг 1 январидан алкоголли маҳсулотларнинг (пиводан ташқари) минимал улгуржи ва чакана нархлари белгиланди.
Бу ҳақда хабар қилган анонс.уз сайтига кўра, винонинг минимал улгуржи нархи 5400 сўм, минимал чакана нархи эса, 6500 сўм бўлади.
Шунингдек, коньяк, ароқ ва бошқа алкоголли маҳсулотлар нархлари ҳам ўзгарди, дейилади хабарда.
Коньякнинг минимал улгуржи нархи 17200 сўм, минимал чакана нархи эса, 20600 сўм бўлади.
Ароқнинг минимал улгуржи нархи 12900 сўм, минимал чакана нархи эса, 15500 сўм бўлади.