Босния сербларининг собиқ ҳарбий қўмондони Ратко Младич суди ўз якунига яқинлашмоқда.
Младич ҳарбий жиноятлар, инсониятга қарши жиноятлар ҳамда геноцид содир этганликда айбланмоқда. Хусусан, у 1995 йили Сребреница шаҳрида Босния мусулмонларини оммавий қатл этишда иштирок этганликда айбланмоқда.
Турли маълумотларга кўра, Сребреницада 7 мингдан 8 минггача мусулмон қатл қилинган.
Младич иши бўйича якуний далиллар 5 декабрь куни Ҳаага халқаро трибуналида келтирилади.
74 ёшга чиққан Младич ўзига қўйилган айбловларни инкор қилиб келади.