Ўзбекистон халқ артисти Юлдуз Усмонова душанба оқшомида Тошкентда Шавкат Мирзиёев ғалабаси муносабати билан уюштирилган байрам тадбирида иштирок этди.
Кечаги тадбирда Усмонова ўзбек қўшиқчилари ва спортчилари билан биргаликда Ўзбекистон мадҳиясини куйлаганига эътибор қаратган маҳаллий нашрлар буни қўшиқчининг “катта саҳнага қайтиши” ўлароқ баҳоламоқдалар.
Каримов даврида давралардан четлатилган Шерали Жўраев, Юлдуз Усмонова ва Обид Асомов каби санъаткорлар катта саҳнага қайтаётганига оид хабарлар октябрь ойида пайдо бўлган.
Юлдуз Усмонова “Халқлар дўстлиги” саройида сўнгги бор бундан қарийб ўн йил муқаддам концерт берганди. Хонанда 2005 йилдан бери давлат тадбирларига чақирилмай қўйгани айтилади.