Ўзбекистоннинг биринчи президенти Ислом Каримовга Москвада ҳайкал ўрнатилади. Бу тўғридаги қарор 8 декабрда Москва шаҳар думаси томонидан қабул қилинди.
Ҳайкални Москвада Ислом Каримов номидаги ҳиёбонга ўрнатиш режалаштирилмоқда. Якиманка туманидаги ҳиёбонга октябрь ойида Каримов номи берилган эди.
Ўзбекистоннинг биринчи президенти Ислом Каримов 2016 йилнинг 2 сентябрида 78 ёшида вафот этган эди.
Бир неча кун олдин Ўзбекистон ҳукумати ҳам Ислом Каримов ҳайкалини яратиш учун халқаро танлов эълон қилган.