Истанбулдаги ҳужумларда қурбон бўлганлар сони 39 нафарга етди

Террор хуружи содир этилган жой, Истанбул, 2016 йил 10 декабри.

Шанба куни Туркиянинг Истанбул шаҳрида содир этилган икки террор ҳужуми оқибатида нобуд бўлганлар сони 39 кишига етди. Hürriyet газетасининг хабар қилишича, қурбонларнинг 30 нафари полициячи, 9 нафари эса оддий фуқаролардир.

10 декабрь оқшомида Истанбулдаги Vodafone Arena стадиони олдида ва шу стадион яқинидаги Мачка боғида икки портлаш содир этилганди. Турк расмийлари портлашларни террор хуружи ўлароқ баҳолаганлар.

Бу ҳужумлар ортидан Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон 11-12 декабрь кунларига белгиланган Қозоғистон сафарини бекор қилган.